Қор бўрони сабаб АҚШда ўн минглаб одамлар электр токисиз қолди
Шунингдек, Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат жорий қилинган.

Қор бўрони туфайли АҚШнинг шарқий соҳилидаги бир неча минглаб одамлар электр токисиз қолди. Бу ҳақда NBC News хабар қилмоқда.
PowerOutage.us сайти маълумотига кўра, Массачусетс штатида 96 мингдан ортиқ одам чироқсиз қолган. Бошқа ҳудудларда ҳам электр таъминоти тўхташи кутилмоқда.
Массачусетс, Мэриленд, Нью-Жерси, Нью-Йорк ва Рон-Айленд штатларида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Ҳукумат одамлардан заруратсиз кўчага чиқмасликни сўрамоқда.
FlightEware маълумотига кўра, 4500 дан ортиқ рейслар бекор қилинган.
Нью-Йоркда қор қатлами 15 смга етган. Синоптиклар Массачусетс штатининг айрим жойларида қор қалинлиги 60 сm қалинликкача етиши мумкинлигини айтишмоқда.








