Жаҳон

Москвада қор қатлами рекорд – 50 см.гача етиши мумкин

“Надя” циклони Москвага ҳужум қилди.

Москвада қор қатлами рекорд – 50 см.гача етиши мумкин

 

“Надя” циклони туфайли Москвада қор қалинлиги 50 см.гача етиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Фобос об-ҳаво маркази етакчи ходими Евгений Тишковец хабар қилди. Унинг таъкидлашича, бу 1956 йилги рекорд даражага яқин.

 

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, яқин бир суткада Москва ҳудудида 4 мм.гача ёғингарчилик кузатилади, кўриш қобилияти 1 км.гача қисқаради. У икки суткада 10 мм ёғингарчилик кузатилиши ва бу ¼ ойлик меъёр эканини айтмоқда.

 

“Бундай қор ёғиши албатта ўз изини қолдиради ва пойтахтда қор қалинлиги 1956 йилдан бери биринчи марта 50-52 см.га етади. Ўшанда қор қатлами 56 см бўлган”, - деб ёзган синоптик ўзининг Instagram саҳифасида.

 

Мутахассис Москвада ноқулай об-ҳаво сешанба куни чўққисига етиши ва 1 февраль куни қор ёғиши кучайишини айтмоқда. Прогнозларга кўра, ёғингарчилик ҳафта ўртасига келиб пасаяди ва шанба кунигача тиниши кутилмоқда.

 

Аввалроқ Германияга “Надя” циклони ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"