Онаси айиқ қафасига ташлаган қизчага боғ маъмурияти имтиёз берди
Энди қизча ва унинг акаси боғга бир умр бепул кириши мумкин.

Қизалоқ касалхонага олиб борилганидан сўнг Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургияси бўлимига жойланган эди. У ерда бир кунини ўтказиб, кейин интенцив терапия хонасига ўтказилган.
“Айни дамда қизалоқ интенцив терапия хонасида ва унинг ҳолати турғун деб баҳоланмоқда. Динамикада назорат кўриги ўтказилди. Қизалоқ келажакда ушбу ҳодиса асоратларидан азият чекмаслиги учун биз бор имкониятларни ишга соляпмиз”, – деди даволовчи шифокор ва тиббиёт фанлари номзоди Собир Тоҳирович Насимов.
Ҳозирда 3 яшар қизчанинг аҳволи яхши, у ҳамшираларга шеърлар айтиб, уларнинг кўнглини кўтармоқда. Маъмурият томонидан қизалоқ ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имконияти берилди.








