Жаҳон

Яманда очлик билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда — БМТ

Мамлакатнинг айрим чеккаларида одамлар дарахт баргларини истеъмол қилаётгани айтилмоқда.

Яманда очлик билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда — БМТ

 

Яманда айрим оилалар очликдан ҳалок бўлмаслик учун дарахт баргларини ейишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда БМТ бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

 

Унга кўра, мамлакатда низо ва иқтисодий инқироз тобора чуқурлашиб боряпти. Яманнинг урушдан энг кўп азият чеккан вилоятлари, хусусан, шимоли-ғарбдаги Хаджада одамлар дарахт барглари истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда.

 

БМТ бутунжаҳон озиқ-овқат дастури 2022 йилда Яманга ажратиладиган ёрдам миқдори камайишини маълум қилган. Молия манбаларининг камайганлиги  бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

 

Яманда 2014 йилдан буён уруш давом этмоқда.

 

Аввалроқ БМТ сайёрада 3 миллиард инсон тўйиб овқатланмаслигини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.