Ўз қизини айиқ қафасига ташлаган аёл ҳақида қўшимча маълумот берилди
Маълум бўлишича, аёл руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган бўлган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар волерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ бўлган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июл ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.








