Инсоният гўшт истеъмолини камайтириши керак
Гўшт ишлаб чиқариш атмосферадаги заҳарли газ миқдорини оширмоқда.

Олимларнинг фикрича, инсоният гўшт истеъмолини камайтириши керак, чунки унинг ишлаб чиқарилиши глобал исишни сезиларли даражада секинлаштириши мумкин.
Олимларнинг аниқлашича, 15 йил давомида гўштдан босқичма-босқич воз кечиш дунё бўйлаб метан эмиссиясининг учдан бир қисмини ва азот оксиди чиқиндиларининг учдан икки қисмини йўқ қилиши мумкин.
Қайд этилишича, чорвачилик маҳсулотлари истеъмоли камайтирилса, яқин 20-50 йил ичида дунё ижобий натижага эришади. Яъни бу давр иқлим учун жуда муҳимдир. Бугунги кунда ҳар йили атмосферага чиқариладиган иссиқхона газларининг қарийб 16 фоизи чорвачиликка тўғри келади.
Аввалроқ Швеция кўчаларни тозалашда ноодатий усулдан фойдаланмоқчи экани хабар қилинган эди.








