Ироқда 600 дан ортиқ аскар қолдиқлари топилди
Улар 30 йилдан ортиқ бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган.
Ироқда Эрон-Ироқ урушида бедарак йўқолган 629 аскарнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Ироқ Қизил Яримой жамияти маълум қилди.
Ташкилот уларнинг рўйхатини Ироқ мудофаа вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бошқармаси билан ҳамкорликда эълон қилган. Маълумотларга кўра, аскарларнинг қолдиқлари Басра вилоятида уларнинг қариндошларига топширилади.
Ушбу қолдиқлар қаерда топилгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Маълумот ўрнида: Эрон-Ироқ уруши 1980-1988 йилларда давом этган. Ҳозирга қадар урушда қанча инсон ҳалок бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Аввалроқ Ироқда ИШИД хавфи юқори эканлиги тўғрисида хабар қилинганди.







