Uzbekistan Airways Express багаж нормасини 23 килограммгача оширди
Uzbekistan Airways Express`нинг "тўлиқ эконом" форматидаги барча қатновларида багаж нормаси 1 февралдан 15 кг/158 смдан 23 кг/158 см гача оширилди.

Эндиликда авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар йўловчилар "тўлиқ эконом" форматида 23 кг.гача юк олиб кетишлари мумкин бўлади.
Ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармай қолган — 5 кг/115 см гача.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways янги модель асосида Тошкентдан Москвага илк парвозни амалга оширгани ҳақида хабар берилганди.







