Жаҳон

Жефф Безоснинг яхтаси туфайли қадимий кўприклардан бири бузилади

Бунга шаҳар мэрияси ҳам қарши эмас.

Жефф Безоснинг яхтаси туфайли қадимий кўприклардан бири бузилади

 

Дунёнинг энг бой одамларидар бири Жефф Безос Нидерландия компанияларининг биридан ўзи учун суперяхта буюртма қилди. 

 

Кема қурилишига рекорд — 485 миллион доллар сарфланди. Аммо у очиқ океанга чиқа олмайди. Бунинг учун яхтани Роттердамдаги каналлардан олиб ўтиш керак. Миллиардернинг буюртмаси деярли тайёр бўлай деб қолганда яхта кўприклардан бирининг остидан ўта олмаслиги аниқ бўлди.

 

Конингсхафен кўприги 1878 йилда қурилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида у бомбардирдан зарар кўрган, аммо кейинчалик тамирланган эди. Безоснинг яхтаси кўприк остидан ўтиши учун унинг марказий қисми олиб қўйилади. Яхта қурилишини бошқа жойда тугатиш қимматга тушиши инобатга олинса, бу ягона оптимал ечим.

 

Кўприкнинг бузиб, қайта қурилиши Роттердам муниципаллигига катта зарар олиб келади. Аммо ҳукумат шунга ҳам рози. Чунки, биринчидан, Безос мэрияга зарарнинг катта қисмини қоплашни ваъда қилди. Иккинчидан, Роттердам Европанинг энг яхши яхталар ясаладиган кўприклар пойтахти деган номни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр. Миллиардернинг янги яхтаси эса маҳаллий усталарга яхши реклама бўлиб хизмат қилади.

 

Маълумот учун, Amazon асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига киради.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жефф Безоснинг яхтаси туфайли қадимий кўприклардан бири бузилади | Zamon.uz