Альпака метрода сайр қилди
У ҳайвонот боғи станциясида метродан тушиб қолган.

Жанубий Америка альпакаси Москва метросида сайр қилди. Ноодатий йўловчи атрофдагиларнинг эътиборини тезда ўзига тортди, унинг видеоси ижтимой тармоқларда тарқалди.
Аммо у ёлғиз бўлмаган. Унга ҳамроҳлик қилаётган аёл аввал унинг вагонда айланишига рухсат берган, кейин эса боғлаб қўйган.
Йўловчилар Москва ҳайвонот боғи яқинидаги станцияда метродан тушиб қолган.








