Жаҳон

БМТ бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг эркин ишлашини таъминлайди

олорлолоррпо

БМТ бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг эркин ишлашини таъминлайди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг эркин ишлашини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда TASS агентлиги хабар берди.

 

БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фархан Ҳақ Германиядаги РТ ДЕ телеканали атрофидаги вазият ва Россиядаги ДW ишига изоҳ берган.

 

“Умуман олганда, биз оммавий ахборот воситаларининг эркин трансляцияси тарафдоримиз”, — дейди Фархан Ҳақ.

 

Аввалроқ Россия ТИВ Москва РТ ДЕ телеканалининг Германияда трансляциясини тақиқлаш муносабати билан жавоб чораларини кўришнинг биринчи босқичида Россиядаги ДW мухбир офисини ёпаётганини маълум қилганди. Бошқа жавоб чоралари қаторида, "Россия ДW бюросининг барча ходимларининг аккредитациясини бекор қилиш, Германия Федератив Республикасининг давлат ва жамоат тузилмалари вакилларининг рўйхатини тузиш жараёнини бошлаш" режалаштирилган.

 

Москва томонидан кўзда тутилган чора-тадбирлар қаторида, шунингдек, Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан ДWни хорижий агент сифатида фаолият юритувчи хорижий оммавий ахборот воситаси сифатида тан олиш масаласини кўриб чиқиш тартибини бошлаш масаласи ҳам бор. Тегишли жавоб босқичида Россия томони мамлакатда сунъий йўлдош ва бошқа ДW эшиттиришларини тўхтатишни ҳам назарда тутмоқда.

 

Германия оммавий ахборот воситаларини тартибга солиш комиссияси чоршанба куни зарур лицензия йўқлиги сабабли РТ ДЕ телеканалини Германияда немис тилида кўрсатишни тақиқлади. Регулятор баёнотида таъкидланишича, телеканал кўрсатилган рухсатни ҳам олмаган ва сўрамаган, шу муносабат билан унинг интернет тармоғида, РТ Неwс мобил иловаси орқали, Шунингдек, сунъий йўлдош орқали жонли эфирда кўрсатилиши “тўхтатилиши керак”.

 

Россия ТИВ немис расмийларининг қарори билан Москвани Россия Федерациясида аккредитациядан ўтган немис оммавий ахборот воситаларига, шунингдек, ўз платформаларидан РТ ДЕ телеканали аккаунтларини асоссиз равишда ўчириб ташлаган интернет воситачиларига қарши жавоб чораларини кўришга мажбур қилаётганини таъкидлади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

БМТ бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг эркин ишлашини таъминлайди | Zamon.uz