Ўзбекистон

Метрополитеннинг икки бекат оралиғида поезд тўхтаб қолди

Воқеа метронинг “Чилонзор” йўналишида содир бўлган.

Метрополитеннинг икки бекат оралиғида поезд тўхтаб қолди


Бугун, 5 февраль куни Тошкент метрополитенининг "Чилонзор" йўналишида ҳаракатланаётган поезд “Халқлар дўстлиги” ва “Миллий боғ” бекатлари оралиғида техник носозлик сабаб тўхтаб қолган.

 

Расмийларнинг хабар беришича, мазкур воқеа соат 19.27да содир бўлган. Шу вақт машинист керакли чора-тадбир кўриб, ҳаракат таркибини “Миллий боғ” бекатига олиб келган ва йўловчиларни туширган. Ушбу поездга ёрдам кўрсатиш мақсадида кейинги навбатда ҳаракатланаётган поезд ҳам йўловчиларни “Миллий боғ” бекатида қолдириб, таъмир учун “Чилонзор” электрдепосига йўналтирилган.

 

“Техник носозлик сабаб юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз” – дейилган “Тошкент метрополитени" ДУК хабарида.



Аввалроқ “Космонавтлар” метро бекатида кучли ёнғин чиққани хақидаги хабар бўйича расмий изоҳ берилганди.


Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Метрополитеннинг икки бекат оралиғида поезд тўхтаб қолди | Zamon.uz