Ҳафта бошида айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Баъзи жойларда туман тушиб, ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади.

Ўзгидромет 6 февраль соат 20.00 дан 7 февраль 20.00 гача бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, шу кунларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 7 февраль куни баъзи жойларда қор-ёмғир аралаш ёғингарчилик бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик бўлади. Ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–4 даража илиқ, кундузи 4–6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1–6 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шунингдек, қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.








