Иккита ширинлик ортидан келган 1800 евро жарима
Ширинлик таклиф қилган одам жаримадан қочишга уринган.

Германиянинг Гамбург суди шу шаҳарда яшовчи одамни 1 ойлик маоши ҳажмида жаримага солди. Жарима миқдори 1 800 евро.
Судланувчи шаҳар хизматчиларига пора беришга уринишда айбланган. У аслида машинасини нотўғри жойга қўйгани учун жаримадан қочмоқчи бўлган.
Икки нафар полиция ходими 33 ёшли эркакнинг машинасига жарима солаётганида у кафедан қайтиб қолган. Ҳайдовчи жарима ёзмасликни, бунинг эвазига ширинлик беришини айтган.
Қонун ҳимоячилари бундай "миннатдорчилик"дан бош тортган, аммо эркак қўярда-қўймай ширинлигини таклиф қилган. Натижада полициячилар раҳбариятга пора ҳақида хабар беришга мажбур бўлган.
Натижада ширинлик билан сийлаш жарима ва судга таклифномага тушди.
Маълумот учун: Германияда автомобилнь нотўғри жойга қўйиш учун максимал жарима миқдори 110 евро, битта ширинликнинг ўртача нархи 1,5 евро.








