Ўзбекистон

Танасига арматура бўлаги кириб кетган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ушбу мураккаб операция 5 соатдан ортиқ давом этган.

Танасига арматура бўлаги кириб кетган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

 

Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида танасига арматура бўлаги кириб кетган 17 ёшли йигитнинг операция қилиниш жараёни акс этган видеолавҳа тарқалди. Бу бўйича ССВ қўшимча маълумот берди. 

 


Хабар қилинишича, 2005 йилда туғилган Р. С исмли фуқаро 20 декабрь куни қурилиш жараёнида 2-қаватдан йиқилиб тушган ва танасига диаметри 15 мм.лик иккита арматура бўлаги кириб кетган. Шундан сўнг у зудлик билан "Тез ёрдам" машинасида шифохонага олиб келинган.

 

Тиббиёт марказида беморнинг бош мия, бўйин, кўкрак ва бел-умуртқа соҳалари, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ ҳамда ультратовуш текширувларидан ўтказилган. 

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, металл парчаси бемор кўкрак қафасининг ўнг орқа юзаси, 7 ва 9-қовурғалари орасидан кириб, 6-кўкрак умуртқасини тешиб ўтган ва орқа мия эзилишига сабаб бўлган. Сўнгра ўнг ўмровости артерияси тагидан ўтиб, бош суяги мия асосининг ўрта чуқурчасини тешиб кирган.

 

Шу куни марказнинг 10 дан ортиқ энг малакали мутахассислари томонидан 5 соатдан отиқ вақт давомида мураккаб жарроҳлик операцияси амалга оширилган ва беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Танасига арматура бўлаги кириб кетган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди | Zamon.uz