“Тахтақорача” довони бугуннинг ўзида иккинчи марта ёпилди
Бунга кучли қор ёғиши ва музлама сабаб бўлган.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг Тахтақорча довони соат 17:30 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бунга йўлнинг довон қисмида тинимсиз ёғган қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани сабаб бўлган.
Ҳозирда йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.








