Фарғонада “Lacetti” автомобили ағдарилиб кетди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 7 февраль куни Олтиариқ туманида "Lacetti" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомашина йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокатга учраган.
ЙҲХББ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Аввалроқ Тошкентда "Lacetti" ва автобус иштирокида ЙТҲ юз бергани хабар қилинганди.








