Россияга қарши санкцияларда смартфон ишлаб чиқарувчилари зарар кўради
Apple, Samsung, Xiaomi каби брендлар камида 10 миллиард доллар ютқазади.

GS Group таҳлилчилари Россияга қарши санкциялардан йирик смартфон ишлаб чиқарувчилари қанча зарар кўришини ҳисоблаб чиқди.
Маълум қилинишича, Apple, Samsung, Xiaomi ва Realme каби йирик смартфон ишлаб чиқарувчилари санкциялар туфайли 10 миллиард доллар йўқотади.
Эскпертлар фикрича, энг кўп Apple зарар кўради. Аммо улар яширин етказмалар ва ишлатилган техника савдоси ҳисобига бренднинг Россия бозоридан бутунлай йўқолмаслигини айтишмоқда.
GS Group прогнозига кўра, Россияга қарши санкциялар бўлмаса ҳам смартфон етказиб бериш даражаси тушарди. Бу аҳолининг харид қобилияти тушиши билан боғлиқ.
Аввалроқ АҚШнинг ташқи савдо бўйича миллий кенгаши Жо Байден администрациясига мурожаат қилиб, Россияга қарши санкция эълон қилишда бизнес манфаатларини ҳам инобатга олишни сўраганди.
Шарофат Маҳмудова







