Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев янги қурилиш лойиҳалари билан танишди

Тақдимотда Тошкент шаҳрини ёндош ҳудудга кенгайтириш, янги қуриладиган мавзеларни транспорт хизматлари билан таъминлаш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев янги қурилиш лойиҳалари билан танишди

 

Бугун, 7 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда Самарқандда янгидан барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуасининг ички ва ташқи кўринишига оид чизмалар кўриб чиқилди. Лойиҳага кўра, мажмуа деворлари миллий нақшлар, пардозбоп тошлар билан сайқалланади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади. 

 

Урганч шаҳрида қурилиши режалаштирилган Ал-Хоразмий шаҳарчасининг лойиҳаси тақдимот қилинди. Унга кўра, шаҳарчада университет, мактаб ва боғча, IT парк, фан ва маданият марказлари, спорт мажмуаси барпо этилади. Марказда алломанинг ҳайкали ўрнатилади.

 

Шунингдек, Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ёнида минг ўринли санъат саройи бунёд этиш ҳам мўлжалланган. У ерда Хоразм лазгиси анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва кенг ёйиш учун замонавий шароит яратилади. 

 

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси учун янги ўқув ва даволаш бинолари, ётоқхона, хизмат уйи қуриш, мавжуд объектларни таъмирлаш ва ҳудудни ободонлаштиришга оид лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.


Бундан ташқари, Тошкент вилоятида ва пойтахтда амалга ошириладиган қурилиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.


Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. 160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади.

 

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонасида Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёси бўйида экотуризм объектлари барпо этилади.


Президент лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев янги қурилиш лойиҳалари билан танишди | Zamon.uz