Фарғона водийсида электр таъминоти чекланадими?
Энергетика вазилигининг маълум қилишича, тунги вақтларда таъмирлаш ишлари олиб борилади ва бу узилиш истеъмолчиларга сезилмайди.

Ижтимоий тармоқларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 9 февралдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тунги соат 00.00 дан эрталаб 05.00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Энергетика вазирлиги ушбу хабарларга расмий изоҳ бериб, водий вилоятларида электр энергияси барқарор етказилишини маълум қилган.
Хабарда айтилишича, электр энергияси таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоғи ҳафта давомида таъмирга чиқарилиши режалаштирилган. ушбу ишлар тунда, соат 00:00 дан 04:00 гача 70 метр баландликда олиб борилади ва бу узилиш истеъмолчиларга сезилмайди.
“Режалаштирилган таъмирлаш ишлари ёмғирли об-ҳаво бўлганлиги сабабли, 8-9 февраль кунлари амалга оширилмайди”, дейилган расмий баёнотда








