Ўзбекистон

Сўнгги беш йилда илк бор 6,5 млн аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди – Шавкат Мирзиёев

Айни пайтда Президент ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги беш йилда илк бор 6,5 млн аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди – Шавкат Мирзиёев


Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш бошланади.

 

Йиғилиш аввалида давлат раҳбари сўнгги беш йил ичида аҳоли сув таъминотини яхшилаш борасида олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп, яъни 10 трлн сўм пул маблағлари ажратилганини ҳамда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланганини айтиб ўтди. 

 

Шунингдек, 2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

 

"Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп", деди Президент.

 

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган. 

 

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда. 

 

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сўнгги беш йилда илк бор 6,5 млн аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz