Тошкентда ҳайдовчи билан ЙПХ ходими ўртасида жанжал келиб чиқди
ЙҲХББ воқеага нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Бугун, 9 февраль куни Чилонзор туманининг “Бунёдкор шоҳ” ва “Қатортол – 2” кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходими билан ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиққан.
Маълум қилинишича, ходим чорраҳадаги тирбандликни бартараф қилиш мақсадида ишоралар орқали автомобиллар ҳаракатини тартибга солаётган вақтда “Lacetti” ҳайдовчиси унинг буйруғига риоя қилмаган. Шунингдек, ҳайдовчи йўл ўртасида тўхтаб олиб, турли хатти-ҳаракатлар билан ходимнинг хизмат фаолиятига халақит берган. Шундан сўнг икки тараф ўртасида зиддиятли вазият юзага келган.
“Воқеа жойига қўшимча ёрдамчи ходимлар келиб, ҳолатни расмийлаштиришган. Ҳозирда суриштирув давом этмоқда”, – дейилади расмий хабарда.








