Ўзбекистон

Эдвард Ртвеладзенинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади – Шавкат Мирзиёев

Президент академикнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Эдвард Ртвеладзенинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади – Шавкат Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов ва Фанлар академияси раиси Беҳзод Йўлдошев марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди: 

 

“Тарих, археология ва санъатшунослик соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар  академиясининг академиги Эдвард Василевич Ртвеладзе 79 ёшида вафот этди.

 

Э.Ртвеладзе 1942 йил 14 майда Грузия Республикасининг Боржоми шаҳрида туғилди. 1967 йили Тошкент давлат университетини тугатиб, Санъатшунослик институтида лаборант лавозимида меҳнат фаолиятини бошлади. 1975 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

 

Истеъдодли олим ўзининг қарийб 60 йиллик илмий фаолияти давомида Санъатшунослик институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими, бўлим мудири ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгашининг раиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатиб, мамлакатимизда илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшди.

 

Заҳматкаш олимнинг Ўрта Осиёнинг қадимий ва ўрта асрлар тарихи, археологияси, нумизматика ва эпиграфикаси, санъати ва маданияти тарихига бағишланган юзлаб мақола ва тадқиқотлари, монография ва рисолалари юртимиз ҳамда дунё олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.  

 

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган фидойи олимнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган. 

 

Э.В.Ртвеладзе мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борди.

 

Академик Э.Ртвеладзенинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларига сазовор бўлган эди.

 

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин ва самимий инсон Эдвард Ртвеладзенинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Эдвард Ртвеладзенинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz