Ўзбекистон

Кутилмаган тайинлов: Вазир вилоят ИИБга бошлиқ бўлди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Кутилмаган тайинлов: Вазир вилоят ИИБга бошлиқ бўлди

 

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтгани сабабли вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилган. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

 

Маълумот учун: Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, полковник ҳарбий унвонига эга. Маматов Қарши давлат педагогика институти ҳамда ИИВ академиясини тамомлаган.

У Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, ички ишлар вазири ўринбосари, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимларида ишлаган.

У 2020 йил 18 февралдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Кутилмаган тайинлов: Вазир вилоят ИИБга бошлиқ бўлди | Zamon.uz