Ўзбекистон

Президент мактаби ўқувчилари учун йил давомида фаолият юритадиган оромгоҳ ташкил этилади

У ерда иқтидорли болалар дам олади ва ўқитилади.

Президент мактаби ўқувчилари учун йил давомида фаолият юритадиган оромгоҳ ташкил этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 февралида “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан “Ўзметкомбинат” АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига беғараз ўтказилган. Келгуси 10 йил давомида оромгоҳни сақлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади. “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида “Ренессанс” соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади.

 

Қуйидагилар оромгоҳ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:


– болаларни соғломлаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;
– ёшларнинг IT, STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат, математика), бизнес бошқаруви, ижод соҳаларидаги иқтидорини ривожлантириш;
– ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, ташаббуслар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш;
– имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш;
– иқтидорли ёшлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва улар билан тизимли ишлаш механизмларини жорий этиш.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент мактаби ўқувчилари учун йил давомида фаолият юритадиган оромгоҳ ташкил этилади | Zamon.uz