Ҳафта бошида республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда
Шунингдек, айрим ҳудудларда кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Ўзгидромет 13 февраль куни соат 20.00 дан 14 февраль 20.00 гача бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ ва кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда 25-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ; Устюртда кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Навоий вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 1–6 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Сурхондарё вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Фарғона вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.








