Қорақалпоғистонда пора эвазида “права” олиб берувчилар қўлга олинди
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман бўлими ҳамда ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Автомактаб”нинг Хўжайли тумани кенгаши ўргатувчи устаси ва яна бир фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1,9 миллион сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган
Шунингдек, Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир фуқаро гўёки Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








