Ўзбекистон

Импорт автомобиллар учун божхона тўлови 2 баробарга пасайтирилади

Президент машинасозлик саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Импорт автомобиллар учун божхона тўлови 2 баробарга пасайтирилади

 

Йиғилишда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга, экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш учун жорий йилда амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди.


Ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда 160 мингта, йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.


Бозордаги таклифни ошириб, фуқароларга танлаш имкониятини яратиш мақсадида импорт автомобиллар учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга пасайтириш бўйича ҳукуматга топшириқ берилди.

 

Шунингдек, Давлат раҳбари машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантириш лозимлигини таъкидлади. Бу тизим “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” занжирини қамраб олади. 8 та машинасозлик корхонаси, бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи, Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтларини умумий мақсад йўлида бирлаштиради.

 

Шундан келиб чиқиб, ҳукуматга “миллий машинасозлик кластери” дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Импорт автомобиллар учун божхона тўлови 2 баробарга пасайтирилади | Zamon.uz