"Turkish Airlines" Украинага чипталарни алмаштириш ёки қайтаришга рухсат берди
Хизматдан 28-февралгача фойдаланиш мумкин.

"Turkish Airlines" мижозлари 13-28-феврал кунлари Украинага амалга ошириладиган рейслар учун чипталарни қайтариб беришлари ёки алмаштириши мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланганидек, ушбу хизмат 13 февралгача чипта сотиб олган шахсларга тақдим этилади. Бу Украинадаги мавжуд вазият билан изоҳланмоқда.
“Украинадаги мавжуд вазият туфайли 2022 йил 13 февралдан 28 февралгача бўлган даврда "Turkish Airlines"нинг Украинага (Киев, Одесса, Лвов, Харков, Запороже ва Николаев) рейслари учун чипталарни алмаштириш ёки қайтариш ҳуқуқи берилади", — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, транзакция 28 февралгача якунланиши керак.
Маълумот учун: аввалроқ Россиянинг Украинага бостириб кириши хавфи туфайли Голландиянинг КЛМ авиакомпанияси биринчи бўлиб Украинага парвозларни тўхтатган эди. Тез орада УкраинанингSkyUp авиакомпанияси чипталар савдосини тўхтатди.
Шу муносабат билан Украина Вазирлар Маҳкамаси суғурта компаниялари, лизинг компаниялари ва авиаташувчилар учун Украинада парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун 16,6 миллиард грифна ажратишга келишиб олди.
Насиба Тўхтаева







