Россия АҚШнинг таклифига узоқ кутилган жавоб хатини юборади
Сергей Ловров: "Жамоатчилик ҳақиқатни билиши учун хат мазмунини эълон қилиш зарур".

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Вашингтоннинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига жавоб беришини айтди. Мактуб америкаликларга электрон ва қоғоз кўринишда юборилади, шунингдек, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинади.
"Америка мактуби таҳлилини якунлаяпмиз. Умид қиламанки, яқин келажакда вазият қандай ривожланишини билиб оласиз. Бугун Америка томонига ушбу хатни жўнатамиз", - деди Лавров.
ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, кенг жамоатчилик ва жамиятларининг манфаатдор аъзолари нима бўлаётгани, ҳар бир томон қайси позицияни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида тасаввурга эга бўлиши зарур.
Агар бу сир сақланса, жамоатчилик фикри Россия ва Украина ўртасидаги чегарада содир бўлаётган воқеаларни тасвирлашда ахборот майдонларини тўлдириб бораётган ёлғон, очиқ-ойдин ташвиқот билан ёпилади.
Шу билан бирга, Лавров хавфсизлик кафолатлари бўйича Россия талаблари халқаро шартномалар асосида шакллантирилганини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар разведкаси Россия қўшинларининг Украина чегарасидан олиб чиқиб кетилганини тасдиқлай олмаслигини айтган эди.








