Ўзбекистон

Марҳамат тумани ҳокими ўзига “адвокатлар” ёллади

Марҳамат тумани Кенгаши депутатлари устозлар билан боғлиқ "узрбозлик" тадбири учун танқидга учраган туман ҳокимини ҳимоя қилиб чиқди.

Марҳамат тумани ҳокими ўзига “адвокатлар” ёллади


Ижтимоий тармоқда Халқ депутатлари Марҳамат туман ва вилоят кенгаши депутатлари журналист ва блогерларга мазкур мавзуни ортиқ муҳокама қилмасликни сўрагани акс этган видеомурожаати тарқалди. 

 


Яхши ниятда бошланган эзгу иш чаппасига кетди


Мурожаатни депутат Ҳафиза Мамаризаева бошлаб берган. У мавзу атрофидаги негатив фикрлар туман аҳолиси руҳиятига салбий таъсир қилаётганини айтган.


“Яхши ниятда бошланган эзгу иш қандай қилиб чаппасига кетганидан ҳайронмиз. Ҳаммамиз келишиб, ижтимоий тармоқларда бўлаётган турли муносабатларга чек қўйишларини сўраб мурожаат қиляпмиз. Чунки бу ҳолат Марҳамат тумани аҳолиси руҳиятига салбий таъсир кўрсатяпти. Биз халқ ичида юрибмиз. Қанақа саволлар бўлса беришсин. Биз туман фаоллари жавоб беришга тайёрмиз”, — деган Ҳафиза Мамаризаева.


Депутат Ортиқали Ҳусанов эса:


“Ҳоким таълимни ривожлантириш йўлида кўп ишлар қилди. Мен муҳокама қилинаётган мавзу бўйича яхши ташаббусларни нотўғри тушунилган ҳолат деб баҳолаган бўлардим”, — деган.


Шунингдек, у туманда ҳоким ташаббуси билан халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни тўлқинланиб, санаб ўтган. Аммо бу каби ислоҳотлар Президент бошчилигида барча ҳудудларда олиб борилмоқда.

 


“Блогерлар ва журналистлар бу масала муҳокамасини тўхтатишлари керак”


Яна бир депутат Даврон Мақсудов эса журналист ва блогерлардан мавзу атрофидаги муҳокамаларни якунлашни сўраган.


“Блогерлар ва журналистлар бу масала муҳокамасини тўхтатишлари керак. Тўғри, йиғилишни ташкил қилишда камчиликлар бўлди. Туман ҳокими, ҳатто вилоят ҳокими узр сўраб чиқди. Ҳамма блогер ва журналистлар сизларни сессияларимизга таклиф қиламиз. Биз депутатларда бир хил фикр бўлмайди. Биз жуда кенг фикрловчи одамлармиз. Ниятимиз битта — Марҳамат туманини олдинга интилишига ҳисса қўшиш, республикада ўрнини топтириш. Блогер ва журналистлар доим “Халқ муаммоларни олиб чиқсак, ижтимоий-иқтисодий масалалар ривожланса”. Кимдир камчиликка йўл қўйди, кимдир узр сўради. Келинглар, туман халқи билан келажакка қараб юрайлик. Ҳадеб орқага қарайверсак, орқага қараб юриб кетиб қоламиз. Камчилик ва қиладиган ишлар жуда кўп”, — деган у.


Андижонлик айрим депутатларнинг фикрича, кенг жамоатчилик “яхши ният”да бошланган “эзгу иш”ни чаппасига кетган. Шунингдек, тадбирни ташкил этишда камчиликлар бўлган.


Халқ дарди билан яшайдиган депутатлар ўқитувчининг эмас, ҳокимни ҳимоя қилиб, у қилган ишларни кўз-кўз қилаётганидан нимани англаш мумкин? Шу кунгача инида ўтирган депутатлар нега энди бирдан “тилга кирди”? Ўзларидан-ўзлари тўпланиб, келишган ҳолда оммавий узр сўраган, обрўси туширилган ўқитувчиларни эмас, айнан, ҳокимни ҳимоя қилиб чиққан?  

 


Ҳокимдаги куч ва имконият ўзини-ўзи ҳимоя қилишга етади


Туман ҳокимини ёқлаб чиққан бу депутатларга Расул Кушербаев ўз фикрини билдирди: 


“Марҳамат тумани Кенгаши депутатлари устозлар билан боғлиқ "узрбозлик" тадбири учун танқидга учраган туман ҳокимини ҳимоя қилиб чиқмоқда.


Бу маҳаллий депутатларга ҳокимлар бошлиқ бир вақтда марҳаматлик депутатлар ушбу ишни ўз ихтиёрлари билан қилдими, деган саволни келтириб чиқаради.


Нима бўлганда ҳам депутатнинг кимгадир у ҳокимлик даврида "адвокат"лик қилиши яхшимас. Чунки ҳокимдаги куч ва имконият ўзини ҳимоя қила олишга етади.”

 


“Мен ҳаммасини биламан...”


You Tube’га жойланган ушбу видеога кўпчилик шахсий фикрини билдириб, изоҳ қолдирган (фикрлар таҳрирланган):


“Мен Марҳаматданман. Қарға қарғани кўзини чўқимайди, деган мақолми бу? Блогерлар оддий халқ билан гаплашсин, ҳамма сирлар очилади. Афсус... Устозларни хўрлаш давом этар эканда”.

 

“Ҳурматли депутатлар! Сизлар халқ вакилларисиз. Сизлар туман ҳокими ва унинг ўринбосарининг тарафини оляпсиз... Ҳоким ўқитувчини пастга урмасдан, халқдан кечирим сўрасин...”

 

“Марҳаматга адолатли раҳбарлар қўйилиши керак...”

“Энг ачинарлиси, шуларнинг ичида ўқитувчилик нонини еяётганлар ҳам бор. Қадрингизга ачининг”.

 

“Сизлар депутатми ёки ижро органи (ҳоким)нинг адвокатими? Ҳокимни ёнини олмай, олдин ўқитувчиларнинг ёнини олинглар. Нега шу пайтгача жим туриб, энди ҳокимнинг ёнини олгани эфирга чиқяпсизлар? Ҳоким томонидан саҳналаштирилган яна битта спектакл. Мен ҳаммасини биламан...”

 


Кузатувчиларнинг фикрини келтиришдан мақсад — кимнидир жойидан қўзғаш, “хайфсан олиб бериш” ёки халқ ва депутатлар орасига низо ташлаш эмас. Балки ўқитувчилар далда кутган пайтда уларнинг сукутда бўлгани кишини ўйга толдиради. Ўша кезда улар ўзларида жасорат топиб, ҳимоя сўзини айтолмади. Энди эса урушдан кейинги қаҳрамондек, ҳокимга оқловчи бўлгани кузатувчиларни “қўзғатиб қўйди”.
 

Баҳринисо Мадумарова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Марҳамат тумани ҳокими ўзига “адвокатлар” ёллади | Zamon.uz