Ўзбекистон

Сарсон вазирлик

Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажратилди.

Сарсон вазирлик

 

Бугун, 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзоди кўриб чиқилди. Якуний хулосага кўра, ушбу лавозимга унинг номзоди маъқулланди.

 

Шунингдек, мажлисда, спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзоди ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икромов айни пайтда Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида ҳам фаолият юритмоқда.

 

2021 йил апрель ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги тузилган, вазир лавозимига Азиз Абдуҳакимов тайинланганди.

 

Эндиликда мазкур вазирлик негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилмоқда. Бу ўзгариш ҳақида бугунга қадар жамоатчиликка маълум қилинмаган.

2021 йилга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти сифатида фаолият юритган тузилма ўтган йили янги тузилган вазирлик тизимига ўтказилиб, Маданий мерос агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.