Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Тошкент индекс” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси билан танишди

Лойиҳанинг биринчи босқичини Наврўз байрами арафасида ишга тушириш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Тошкент индекс” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси билан танишди

 

Ушбу мажмуа 72 гектар бўлиб, бу ерда қарийб 1 трлн 300 млрд сўм эвазига савдо дўконлари, логистика ва экспо марказлари, меҳмонхона, ошхона барпо этилмоқда. Уларда жами 13 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

 

Шу ерда Янгиҳаёт ва Сергели туманларини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилб, жорий йилги вазифалар кўрсатиб ўтилди.

 

Бу йил Янгиҳаёт туманида жами қиймати 3,8 триллион сўм бўлган 61 та лойиҳани амалга ошириб, 26 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

 

“Янги шаҳар” лойиҳаси доирасида 5 миллион квадрат метр уй-жой, кўплаб ижтимоий соҳа объектлари қурилади. 430 минг аҳоли уй-жой билан таъминланади. “Йўлдош” мавзесидаги эски ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий тураржойларга кўчириш дастури бошланади. 

 

Аҳоли зич маҳаллаларда учта болалар боғчаси, иккита мактабда қўшимча бино қурилади. Жамоатчилик фикри асосида аҳоли муаммоларини ҳал этишга 3,2 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Сергели туманида умумий қиймати 6,4 триллион сўм бўлган 79 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 31 мингта доимий иш ўрни яратиш мўлжалланган. Жумладан, “Алютекс” корхонасида алюмин профиллар, “Резалит строй груп” корхонасида электрокар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

 

2 та мактаб, 2 та болалар боғчаси ва оилавий поликлиника қурилади. “Алишер Навоий” мавзесида Янги Ўзбекистон массивини қуриш ишлари бошланади.

 

Йиғилишда Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари сўзга чиқди. Ҳоким ёрдамчилари иштирокида иқтисодий, ёшлар етакчилари билан ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳақида ахборот берди.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Тошкент индекс” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси билан танишди | Zamon.uz