Жаҳон

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Зеленский билан учрашди

Музокарада, агар Россия Украинага бостириб кирса, Москвага нисбатан тезкор ва қатъий иқтисодий чоралар кўрилиши айтиб ўтилган.

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Зеленский билан учрашди

 

АҚШ вице-президенти Камала Харрис ва Украина етакчиси Владимир Зеленский Мюнхен конференцияси доирасидаги биринчи учрашувини ўтказди ва унда Украинадаги  вазият муҳокама қилинди. 

 

Америка вице-президенти Қўшма Штатлар Россия агрессиясига қарши Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

 

"Россия ҳарбий ҳаракатларининг кучайиши олдида АҚШ Украина билан бирга. Мен Мюнхенда президент Зеленскийга айтганимдек, биз Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқмиз", - деди Харрис баёнотида.

 

Зеленский, ўз навбатида, томонлар Украина атрофидаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашни давом эттиришга келишиб олганини айтди.

 

"Мен АҚШ вице-президенти Камала Харрис билан муҳим музокаралар ўтказдим. Биз Украина атрофидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга баҳо бердик. Биз кескинликни юмшатишнинг дипломатик йўлларини топиш зарурлиги ҳақида бир овоздан фикр билдирдик. АҚШ суверенитети учун давом этаётган самарали ёрдамини қадрлайман”, - деб ёзди у.

 

Мюнхенда Харрис Германия канцлери Олаф Шольц, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен ва Греция бош вазири Кирякос Митсотакис билан Украина масаласини алоҳида муҳокама қилган.

 

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

Вазир давлат тўнтаришини уюштиришда муҳим роль ўйнаганликда айбдор деб топилган.

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"