Ўзбекистон самолётининг ҳарбий машғулотлар олиб борилаётган ҳудуддан учиб ўтгани бўйича расмий изоҳ берилди
Маълум қилинишича, ушбу рейс амалга оширилган пайтда парвозларни чекловчи аеронавигация маълумотлари бўлмаган.

19 февраль куни Тошкент—Истанбул йўналишида парвозни амалга оширган Uzbekistan Airways самолёти Россия ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий машғулотлар олиб бораётган, фуқаро авиацияси учун ёпилган Қора денгиз акваторияси ҳаво ҳудудидан ёлғиз ўзи учиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Uzbekistan Airways бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусановдан изоҳ берди.
Унинг маълум қилишича, HY-271 рейси 19 февраль куни куни Тошкент—Истанбул йўналиши бўйича авиақатновни амалга оширган пайтда парвозларни чекловчи аеронавигация маълумотлари бўлмаган.
Шунингдек, 19 февраль куни Россия, Туркия, Озарбайжон, Ироқ ва бошқа давлатларга тегишли авиакомпанияларнинг самолётлари ҳам юқорида кўрсатилган ҳудудда парвозни амалга оширган.







