Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи юқори лавозимга кўтарилди
Хутмат Қодирова – Чеченистон раҳбарининг учинчи қизи бўлиб, у Республика раҳбари котибиятида бошлиқ ўринбосари этиб тайинланган.

“Чеченистон Республикаси биринчи президентининг набирасини (Хутмат Қодирова) Чеченистон Республикаси раҳбари котибияти бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангани билан чин қалбимдан табриклайман! Хутмат Рамзановна Қодировлар шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. У бир неча бор турли соҳаларда юксак муваффақиятларни намойиш этган. У ҳафиз деган юксак унвон соҳибаси бўлиб, ўзини чинакам муслима ва чечен халқининг асл қизи эканини исботлаган. Хутмат Рамзановна ўзига ишониб топширилган лавозимни муносиб бажариб, республика фаровонлиги йўлида меҳнат қилишига шубҳам йўқ”, — деб ёзади Чеченистоннинг миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Дудаев Инстаграм ижтимоий тармоғида.
Қодировнинг икки катта қизи ҳам Чеченистонда юқори лавозимларда ишлайди – Айшат 2021-йили маданият вазири этиб тайинланган.
Хадижат эса Грозний шаҳридаги мактабгача таълим бўлимига бир йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилиб келмоқда.








