Россия ядровий учлик иштирокидаги машқларни бошлади
Путин Лукашенко билан бирга баллистик ракеталарнинг учирилишини кузатмоқда.

Россия 19 февраль, шанба куни ядровий учлик кучлари иштирокидаги машқларни бошлади, дейди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Владимр Путин Александр Лукашенко билан биргаликда вазият марказидан баллистик ракеталарнинг учирилишини кузатмоқда.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маневрлар режалаштирилганлигини таъкидлайди. Уларда Аерокосмик кучлар, Жанубий ҳарбий округ, стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари кучлари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия томон оммавий ҳарбий машғулотлар босқин учун эмас, хавсфсизликни таъминлаш мақсадида ўтказилиши билан изоҳлаган.








