Хоразмда 14 ёшли “правасиз ҳайдовчи” аниқланди
Ҳозирда унинг транспорт воситаси жарима майдонига олиб кирилган.

Хоразм вилоятида текширувлар давомида, давлат рақам белгиси бўлмаган "Малибу" автомобили ЙПХ ходими томонидан тўхтатилганда, бошқарувдан ёш бола тушиб келган. Бола 18 ёшга кирганлигини айтиб, ходимни ишонтиришга уринган. Лекин текшириб кўрилганда ушбу бола 2008 йилда туғилганлиги маълум бўлади.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.








