Ўзбекистон

Энди ички мусобақаларда Хоразм жамоаси кучли назорат қилинади

Бугун хоразмлик оғир атлетикачида тақиқланган модда борлиги аниқланди.

Энди ички мусобақаларда Хоразм жамоаси кучли назорат қилинади

 

Яқин йиллар ичида ўзбекистонлик спортчилар орасида допинг ҳолатлари тез-тез аниқланмоқда. Миллий антидопинг агентлиги томонидан ўтган 9 ой давомида барча спорт турлари бўйича ўзбекистонлик спортчилардан 312 та допинг-синамалар олинди ва 4 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланган.


Бугун ҳам Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, оғир атлетикачимиз Мафтуна Исмолиовада 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасидан тақиқланган “OXANDROLONE” ва “STANOZOLOL” моддалари борлиги маълум бўлди. 


Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мабуот хизмати раҳбари Омонжон Тўхтамирзаев қуйидагиларни Zamon.uz'га маълум қилди. 


“Бу ҳолат бўйича Федерация вице-президенти Шахрилло Махмудов ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган. Бутун республика бўйлаб, чекка-чекка қишлоқлардаги спортчиларда допинг бўйича ҳолатлар ҳеч кимга фойда келтирмаслиги ҳамда терма жамоага жалб қилинган атлетлар тўлиқ назоратда бўлишини, агарда спортчида допинг аниқланса, бу ўзбек оғир атлетикасига салбий таъсир қилиши, иш ҳаттоки Олимпиада лицензияси камайтирилишигача бориши мумкинлигини айтиб огоҳлантирган”. 

 

Омонжон Тўхтамирзаев Мафтуна Исмоиловада аниқланган допинг бўйича қуйидагиларни айтиб ўтди. 


“Мафтуна бўйича унақа қизиқ гап ҳам йўқ. У Республика чемпионатида Хоразм номидан қатнашган, терма жамоа аъзоси эмас. Шу сабабли унинг допинг тестида тақиқланган моддалар топилгани терма жамоага таъсир қилмайди. Вилоятларда баъзи мураббийлар шогирди республика ва бошқа мусобақаларда натижа қайд этишидан (моддий жиҳатдан ҳам) манфаатдор. Шунинг учун баьзилар мақсадга бошқа йўлдан боришади. Энди ички миқёсда Хоразм жамоаси вакилларини аввалгидан ҳам кучлироқ назорат қилинади. Қолганларга оммавий жазо бўлмайди”.


Шу тариқа антидопинг агентлигининг маълумотига кўра Мафтуна Исмоилова Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 2021 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 22 декабрга қадар 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Энди ички мусобақаларда Хоразм жамоаси кучли назорат қилинади | Zamon.uz