Тошкент вилоятида 64 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Ҳисоб-китобларга кўра, табиатга 1 миллиарддан ортиқ зарар етказилган.

Маълум қилинишича, Бекобод туманининг “Сарюз” маҳалласидаги бир гутуҳ фуқаоролар 64 туп қарағай дарахтини ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб, олиб кетишган. Ушбу ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда Экополисия инспекторлари томонидан ўрганилган.
Иш юзасидан айбдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида, яъни 1 млн 350 минг сўм жарима белгиланган.








