Фарғоналик талаба ис газидан заҳарланиб вафот этди
Бунга электр ва газ таъминотидаги узилишлар сабаб бўлган.

Бугун, 22 февраль куни Қўштепа туманида 22 ёшли талаба қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Маълум қилинишича, марҳума Фарғона давлат университетининг 2-босқичида таҳсил олаётган бўлган.
Мазкур воқега ҳудуддаги газ босимининг пастлиги ва электрнинг тез-тез ўчиши сабаб бўлган. Талаба ухлаётган пайтда “свет” одатдагидек ўчирилган, шундан сўнг газ ҳам ўчган. Маълум вақт ўтиб, электр ва газ берилган. Марҳума айнан газ сизиб чиқиши оқибатида вафот этган.








