Ўзбекистон

“Мавсум жуда ҳам қизиқарли ўтишига 100 фоиз ишоняпмиз”

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мавсум олдидан нималарни ваъда қилмоқда?

“Мавсум жуда ҳам қизиқарли ўтишига 100 фоиз ишоняпмиз”

 

Хабарингиз бор, 27 февраль куни Фарғона вилоятининг Яйпан шаҳридаги Ўзбекистон стадионида футбол бўйича Ўзбекистон супер кубоги учрашуви бўлиб ўтади. Унда ўтган мавсум чемпиони “Пахтакор” кубок соҳиби “Насаф” клуби билан тўқнаш келади. Шу тариқа 2 март кунида Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги мавсумига старт берилади. 11 февраль куни қуръа натижаларига кўра барча жамоалар ўз рақибларини билиб олишганди. 


ПФЛ чемпионат олдидан мухлислар учун қандай янгиликларга қўл ургани ва клубларнинг имконият ҳамда камчиликлари ҳақида қизиқдик. Шу муносабат билан ПФЛ бўлим бошлиғи Зохиржон Акрамхоновга юзландик. 

 

Ташкилот янги мавсум олдидан мухлисларга нималарни ваъда қилган?


Шу кунларда янги мавсумга жуда қизғин тарзда тайёргарлик олиб боряпмиз. ПФЛ ўзининг йўналишида ишларни амалга оширмоқда. Бу йил бир қатор янги лойиҳаларни йўлга қўйиш режамизда бор. Мазкур мавсум жуда ҳам қизиқарли ўтишига 100 фоиз ишоняпмиз. Чемпионликка яққол номзод йўқ. Бир-нечта жамоалар ғалаба учун курашиши мумкин. 2022 йилда лицензиялаш жараёнини янада такомиллаштирмоқдамиз. Янги мавсум олдидан Суперлига клубларининг ОФК лицензиясини олиши мажбурий қилиб қўйилди. Агар бу лицензияни қўлга киритолмаса Суперлигани тарк этади. Клуб лицензиядан ўтиш орқали ўзининг инфратузилмасини ва молиявий имкониятларини барқарор қилиб олади. Биз бу бўйича клубларга қатъий талаблар қўймоқдамиз. Клубнинг лицензиялаш жараёнидан ўтиши унинг профессионал даражада фаолият кўрсатишига туртки бўлади. Авваллари жамоалар мавсум давомидаги харажатлар сметасини ўзлари тасдиқлашар эди. Бу йилдан эътиборан Ўзбекистон футбол асссоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида махсус комиссия тузилган. Улар клублардан харажатлар сметасини кўриб чиқади. Бу комиссия биронта клубни молиявий ҳолатини янада яхшилаш ва қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади. Комиссия зиммасига Суперлига клубларининг академияси, стадионларида ёритиш мосламалари, жамоалар базасининг мавжудлиги киритилмоқда. Ўтган йилдан яна бир янгиликка қўл урдик. Энди чемпионат ёз ойларида кечги вақтда ўтказилиши доимий таъминланади. Бу бўйича стадионларимизда муаммолар кузатилмайди. 

 


Стадионлар билан боғлиқ муаммолар доим кузатилган. Бу йил ҳам мазкур камчиликлар учрайдими?


Стадионларга боғлиқ муаммолар ҳар доим бўлиб келган. ПФЛ бу камчиликлар устида ҳам иш олиб боряпти. Ўтган йили Суперлига ўйинларининг транслация жараёнларини, ташкилий ишларини ҳамда ҳомийлар билан ишлаш масалаларини ҳал қилишга эришдик. Бу йилда майдон, ёритиш мосламалари ва шу каби муаммоларга қатъий талабларни қўймоқдамиз. Мана шу камчиликлари бор жамоалар уй учрашувларини ўтказишга рўхсат берилмаяпти. “Қизилқум” ҳозирда майдонинида қурилиш олиб боряпти, шунинг учун жамоа Олмалиқ стадионида ўйнаб туради. Сурхон ёритиш мосламаларини тўғрилаяпти, шу сабаб жамоа уй учрашувларини Самарқандда ўтказиб туради. “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари майдонида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабаб клублар ўйинларни Яйпандаги Ўзбекистон стадионида ўтказади. Улар мавсумнинг биринчи ярмига қадар бу камчиликларни тўғирлаб олишади. Мавсум охиригача майдонлар билан боғлиқ муаммолар 100 фоиз бартараф этилади. 

 


Келишилган ўйинларнинг олди қандай олиняпти?


Келишилган ўйинлар бўйича ЎФА қошида инспекция очилган. Улар мунтазам келишилган ўйинларга нисбатан кураш олиб боришади. Ҳамда шундай ҳолат аниқланган тақдирда, буларга жазо қўллашни амалга оширади. Сўнгги йиларда келишилган ўйинлар камайиб бормоқда. Ушбу инспекция ҳар мавсум олдидан клубларга бу масалада ўқув-семинарларини ташкил этиб келмоқда. 

 


Стадионларимиз мухлислар билан қачон тўлади?

 

Мухлисларнинг ўйинларга ташрифи футбол учун энг устувор мақсад ҳисобланади. ПФЛ клубларга мухлислар билан қай тартибда ишлаш имкониятини бериб қўйибди. Энди жамоаларнинг ўзи ҳам мухлислар масаласида янги ғояларни ишлаб чиқиши керак бўлади. Пандемия давригача мухлислар ташрифи ўсишни бошлаган эди. Агар карантин ҳолатлари якунланса уларни жалб этиш учун янги лойиҳаларни амалга оширамиз. Ишқибозларни стадионларга келишини ошириш учун клубларнинг тимсоли бўлиши керак. Худди Пахтакорда шер тимсоли бўлгани каби. Ёки майдонда турли акциялар ташкил этса бўлади.

 

Жамшидбек Амиров

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.