Ўзбекистон

Албатта, қийин бўлади. Лекин биз бир оиламиз – Шавкат Мирзиёев

Президент Нукус шаҳридаги “Чимбой гузари” маҳалласида бўлди.

Албатта, қийин бўлади. Лекин биз бир оиламиз – Шавкат Мирзиёев

 

Аҳолининг турмуш шароитларини кўриш учун айнан шу жойга келингани бежиз эмас. Одамлар бу ерга 2000-йиллардан ўрнаша бошлаган. Уйлар режасиз қурилгани сабабли кўчалар тартибсиз бўлиб қолган, электр энергияси ва ичимлик суви етишмасди.

 

Ҳозирга келиб маҳалла аҳолиси 14 мингдан ошган. Бу ерда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масаласи долзарб бўлиб борди. Ва ҳудуд яқинда «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштирилди. Кўчалар таъмирланиб, пиёдалар йўлакчаси қурилди.

 

Трансформатор ва устунлар ўрнатилиб, электр тармоқлари тортилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар экилди.

 

Маҳаллада иш жойи ва тиббий хизмат йўқ эди. Шу боис енгил конструкциядан тўқимачилик корхонаси ташкил этилди. Бу ерда 300 дан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминланди. Давлат раҳбари ташриф чоғида улар билан суҳбатлашди.

 

- Маҳалладаги ўзгаришларни, сизларнинг ишли бўлганингизни кўриб, хурсанд бўлдим. Қўлида ҳунари бор аёлнинг кайфияти яхши, оиласи ҳам барқарор бўлади. Бундай ишларни ҳали кўп қилишимиз керак. Албатта, қийин бўлади. Лекин биз бир оиламиз. Бирлашиб, ҳамма режаларни амалга ошира оламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент бу ерда маҳалла маркази қуриш, шаҳардаги бошқа оғир ҳудуддарни ҳам обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди. 

 

Шу ердаги тиббий хизмат пункти ҳам кўздан кечирилди. Қорақалпоғистонда янги клиникалар қуриш, тиббиёт кластерлари ташкил этиш режалари муҳокама қилинди.  

 

Маҳалланинг “Кўктепа” кўчасидаги 8 та уй намунавий хонадонга айлантирилган. Ҳовлилар тартибга келтирилиб, иссиқхоналар қурилган. Президент улардан бири - Габит Жусупов хонадонида меҳмон бўлди.

 

- Кечадан бери Қорақалпоғистоннинг энг узоқ, энг оғир ҳудудларига боряпмиз. Ҳозир менга айтишди: Нукусда шароити ёмон яна еттита маҳалла бор экан. Уларни ҳам обод қилиш, йўлини, сувини, электрини тўғрилаш бўйича режаларни белгиладик, - деди давлат раҳбари.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Албатта, қийин бўлади. Лекин биз бир оиламиз – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz