Уруш тугайдими?
Украина тинчлик йўлига қайтишга чақирмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский тинчлик йўлига қайтишни таклиф қилди.
"Уруш йўлини Украина танламади. Аммо Украина тинчлик йўлига қайтишни таклиф қилади", - деди Зеленский ўзининг видеомурожаатида.
Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция ўтказишни бошлади. Ҳозирда Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига авиазарбалар берилган. Одессага Россия десанти туширилгани айтилмоқда.
Бир муддат олдин Украина Олий радасининг 7 нафар депутати Зеленскийни зудлик билан Россия билан музокара қилишга чақирган.
Мурожаатда депутатлар қуролли тўқнашувда ғолиблар бўлмаслигини таъкидлаган. Бундан ташқари улар кучлар тенг эмаслиги ва ташқи ёрдам йўқлигини тан олган.








