26–28 февраль кунлари Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет бу бўйича шошилинч ахборот билан чиқди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 26–28 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиши мумкин.
Шунингдек, феврал ойининг охирги кунларида Ўзбекистонда қиш фаслига хос бўлмаган илиқ ҳарорат кузатилади.
27 февраль куни Касбий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши ҳисобига якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.








