Россия Минскда Украина билан музокара ўтказишга тайёр
Россия раҳбари Украина расмийлари билан музокара жараёнининг “юқори даражада” ўтишидан манфаатдор.

Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар чоғида Москва Киев билан юқори даражадаги музокаралардан манфаатдор эканини айтди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаатида россиялик ҳамкасбини музокаралар ўтказишга таклиф қилган эди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина раҳбарининг чақириғини “таҳлил қилиниши керак бўлган ижобий томонга ҳаракат” деб атади.
Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина Қуролли кучлари қуролини ташлаган ҳар қандай вақтда музокараларга тайёр эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия Федерацияси президенти Донбассда махсус операция бошланганини маълум қилганди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жозеф Байден Америка Украинаҳа қўшин жўнатмаслигини маълум қилганди.








