Жаҳон

Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини босқин деб ҳисобламайди

Россияга нисбатан жорий этилаётган санкцияларни эса қоралайди.

Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини босқин деб ҳисобламайди

 

Хитой ҳукумати Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини босқинчилик деб тан олмаслигини маълум қилди ва Кремлни танқид қилишдан тийилмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин изоҳига таяниб, Reuters хабар берди. 

 

Пекин барча мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини тасдиқлади, бироқ Украина масаласини “қийин ва алоҳида тарихий асосга эга” деб ҳисоблайди.

 

25-феврал, жума куни бўлиб ўтган брифингда Венбин “Россиянинг қонуний хавфсизлик хавотирларини тушунамиз” деб айтган.

 

Шунингдек, Хитой томони Россия Федерациясига нисбатан санкциялар сиёсатини қўллаб-қувватламайди.

 

"Санкциялар ҳеч қачон муаммони ҳал қилишнинг самарали воситаси бўлмаган. Умид қиламизки, тегишли томонлар мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракат қилишлари мумкин", - деди Хитой ТИВ вакили.

 

Аввалроқ Грузия Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслиги маълум қилинганди. Бош вазир Ираклий Гарибошвилининг айтишича, бу Грузия миллий манфаатларига зиддир.

 

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг  аксарият давлатлари Россиянинг ҳарбий тажовузини қоралади. Қўшма Штатлар ва Г7 давлатлари Кремлга қарши "тортишувчи санкциялар" бўйича келишиб олди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини босқин деб ҳисобламайди | Zamon.uz