Энди навбат Беларусга
Австралия Беларусга қарши санкцияларни ишлаб чиқмоқда.

Австралия ҳукумати Украинадаги вазият туфайли Беларуслик қатор сиёсатчиларга қарши санкциялар ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ Марис Пейн эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Австралия "Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб киришига шароит яратган асосий шахсларга" нисбатан чеклов чоралари эълон қилинади.
"Ҳарбий ҳужум халқаро ҳуқуқни энг қўпол бузишдир. Бу БМТ уставини бузиш ва суверенитет ҳамда ҳудудий яхлитликка даҳлдир", - дейди Марис Пейн.
Россия ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиб, Украинада ҳарбий операцияни бошлаши билан кетма-кет санкцияларга дуч келмоқда.







