Фарғонада прокурор туман ҳокими бўлди
Халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида Олтиариқ туманига янги ҳоким тайинланди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида Халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида бўлиб ўтди.
Унда шу пайтгача Риштон тумани прокурори бўлиб ишлаб келган Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевич Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланган.
Шамсиддин Турдалиев 1979 йилда Бағдод туманида туғилган, Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик йўналишини тамомлаган. Ҳозирда адлия катта маслаҳатчиси унвонига эга.
Эслатиб ўтамиз: Олтиариқ тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Холмирза Ниёзов жорий йил 7 февралда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.








