Украина бош вазири Илон Маскдан ёрдам сўради
У ўз мурожаатида Украинани Старлинк станцияси билан таъминлашини илтимос қилган.

Ижтимоий тармоқда Украина бош вазири Михаил Федеровнинг Россия босқинидан халос бўлиш учун Илон Маскдан ёрдам сўрагани акс этган пости эълон қилинди.
"Сиз Марсни мустамлака қилишга уринаётганингизда, Россия Украинани босиб олишга ҳаракат қилди! Сизнинг ракеталарингиз коинотга муваффақиятли қўнаётганда, Россия ракеталари Украина фуқароларига ҳужум қилмоқда! Сиздан Украинани Старлинк стантциялари билан таъминлашингизни сўраймиз”, дейилган хабарда.








